1

​“102” хизматига бир кунда фуқаролардан жами 625 та хабар келиб тушди, шулардан биттаси қотиллик

ЖАМИЯТ 12.05.2017, 10:10
Теглар: Жиноят
​“102” хизматига бир кунда фуқаролардан жами 625 та хабар келиб тушди, шулардан биттаси қотиллик

“102” хизматига бир кунда фуқаролардан жами нечта хабар келиб тушгани ҳақидаги маълумот Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ишга туширилган янги сайтга жойланди.

Унда ёзилишича, 2017 йилнинг 10 май куни Тошкент шаҳар ИИББ “102” хизматига фуқаролардан жами 625 та хабар келиб тушган бўлиб, улардан 27 таси жиноят тўғрисидаги хабарлардир.

Шундан оғир ва ўта оғир жиноятлар туркумига кирувчи:

- Яшнобод туманида 1 та қотиллик,

- Шайхонтохур туманида 1 та оғир тан жарохати етказиш,

- Юнусобод туманида 1 та босқинчилик жиноятлари содир бўлган.

Тошкент шаҳар ички ишлар идоралари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида:

- 3 та фохишахона сақлаш жиноятлари ҳамда

- 3 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахслар аниқланиб ушландилар;

- 7 та аввал содир этилиб фош этилмай қолган жиноятлар тезкор тадбирлар орқали фош этилди;

- 5 та қидирувдаги шахслар қўлга олинди;

Жорий йилнинг 10 май куни давомида ИИББ “102” хизматига жами 5 нафар шахсларнинг бедарак йўқолганлиги тўғрисида тезкор маълумот келиб тушган бўлиб, қидирув ишлари жараёнида уларнинг 3 нафари топилди, қолган 2 нафар шахсларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1