1

​Ўзбекистонлик олим Хитой Фанлар академияси мукофотига сазовор бўлди

ЖАМИЯТ 13.05.2017, 10:50
Теглар: Ўзбекистон, Хитой
​Ўзбекистонлик олим Хитой Фанлар академияси мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Шавкат Солиҳов Хитой Фанлар академиясининг «Халқаро илмий ҳамкорлик учун» мукофоти билан тақдирланди. Ўзбекистон Фанлар академиясида ана шу мукофотни топшириш маросими бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирда дипломатик корпус вакиллари, Хитой Фанлар академияси делегацияси, олимлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Иброҳим Абдураҳмонов, Хитой Фанлар академияси Шинжон физика ва кимё-техника институти директори Ли Шао ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётгани, айниқса, илм-фан соҳасида алмашилаётган ўзаро тажриба улкан самаралар бераётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори Шавкат Солиҳовнинг ушбу мукофот билан тақдирланиши ҳам Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиз илм-фан фидойиларига бўлган чексиз ҳурмати намунасидир.

Академик Шавкат Солиҳов Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, оқсил кимёси, токсинлар кимёси ва биотехнология соҳасида таниқли олим. Унинг илмий фаолияти табиатдан олинган биологик актив токсинлар, ферментлар ва бошқа моддаларнинг тузилиши ва функцияларини ўрганишга қаратилган бўлиб, фанда биринчи марта Ўрта Осиё ҳайвонлари заҳарларидан токсик хоссаларга эга бўлган 50 дан ортиқ физиологик фаол оқсил ва пептидлар ажратиб олинган. Шулардан 15 модданинг кимёвий структураси аниқланган. Олим раҳбарлигида 70 дан ортиқ ўсимликдан 150 дан ортиқ фан учун номаълум бўлган полифенол табиатли биологик фаол моддаларнинг кимёвий таркиби аниқланиб, улар асосида ҳозир мамлакатимиз тиббиёт амалиётида кенг қўлланилаётган вирусларга, шамоллашга қарши ҳамда қон тўхтатувчи дори-дармон препаратлари яратилган. Пахта чигитидан госсипол моддасини ажратиб олиш ва уни катта миқёсда ишлаб чиқариш технологиясини яратишда ҳам олимнинг хизматлари катта.

“Хитой Фанлар академияси билан самарали ҳамкорлик ва иқтидорли илмий ходимларни тайёрлаш йўлида қилган хизматларимни ҳамкорларимиз юксак баҳолаганидан беҳад мамнунман, – дейди Ш.Солиҳов. – Ҳали қилинажак ишларимиз кўп. Йирик тадқиқот лойиҳаларини ташкил этиш ва амалга оширишни мақсад қилганмиз”.

Шавкат Солиҳов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти лавозимида ишлаган кезлари, айниқса, илм-фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашувига катта ҳисса қўшди. Академик Германия, Жанубий Корея, Россия, Хитой Халқ Республикаси сингари давлатлар илмий муассасалари билан халқаро илмий-техник дастурлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ишларида ҳам жонбозлик кўрсатмоқда.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1