Ўрмон хўжалиги соҳасига илмий ишланмалар, тавсия ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тузилмасида Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази негизида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Янги илмий-тадқиқот институти янгидан яратилган манзарали ўсимликлар навлари кўчатлари ва экиш материалларини сертификатлаш ва стандартлаштириш, уларни етиштиришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, жумладан, юқори қўшилган қийматли халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ўрмон хўжалиги соҳаси ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш ишлари билан шуғулланади.






