АсосийSport

ЖЧ–2018 саралашидаги рақиб – Сурия терма жамоаси Уммон билан ўйнайди

'ЖЧ–2018 саралашидаги рақиб – Сурия терма жамоаси Уммон билан ўйнайди  'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Сурия терма жамоаси Уммонга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Жамоалар ўртасидаги учрашув 2 июнь куни Уммон пойтахти Мускат шаҳрида бўлиб ўтади. Аввалроқ миллий терма жамоанинг гуруҳдаги яна бир рақиби – Эрон термаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Черногорияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар термалари эгаллаган.

Бошқа янгиликлар