АсосийDunyo

​Европага олиб чиқиб кетилиши режалаштирилган 5,5 тонна кокаин қўлга олинди

'​Европага олиб чиқиб кетилиши режалаштирилган 5,5 тонна кокаин қўлга олинди'ning rasmi

Эквадор полицияси бозор нархи 250 миллион доллар бўлган 5,53 тонна кокаинни қўлга олди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Гиёҳванд моддасини сотиш билан шуғулланувчи шахслар мазкур кокаинни Европага жўнатишни режалаштиришган. Гиёҳвандлик моддаси Панама канали орқали Ла-Либертадан Испанияга жўнаган юк кемасига ортилган. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари кемани Тинч океанида қўлга олишга муваффақ бўлишди. Жиноий гуруҳнинг раҳбари, Колумбия ва испаниялик ўнлаб аъзолари ҳам ушланди.

Бошқа янгиликлар