АсосийJamiyat

​Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш бўйича бутунжаҳон ташкилотини ташкил этиш ғояси илгари сурилди

'​Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш бўйича бутунжаҳон ташкилотини ташкил этиш ғояси илгари сурилди'ning rasmi

Юртимизда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ҳамда тарғиб этиш тўғрисида Бутунжаҳон ташкилотини яратиш ғояси илгари сурилди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” Халқаро конгресси доирасида “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” медиа лойиҳа муаллифи ҳамда раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдуҳолиқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ижодий гуруҳининг фикрича лойиҳа, бундай ташкилот олимлар, тадқиқотчилар, коллекционер, маданий меросини қадрлайдиганларга бизнинг меросни сақлаш ва тарғиб қилиш имконини беради.

Ушбу ташкилот дунё миқёсидаги халқаро тадбирлар, яъни кўргазмалар, тақдимотлар, маданий форумларни амалга оширишга ҳам ёрдам беради.

Ташкилот тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларига алоқаларни йўлга қўйишга кенг имкон яратади, дейди Ф. Абдуҳолиқов.

Бошқа янгиликлар