АсосийJamiyat

​Лале УЛУЧ: Тадқиқотларим Навоий асарлари нусхаларидаги нафис безакларни ўрганишга йўналтирилган

'​Лале УЛУЧ: Тадқиқотларим Навоий асарлари нусхаларидаги нафис безакларни ўрганишга йўналтирилган'ning rasmi

“Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгрессида иштирок этаётган олимлар ўз таасуротларини ўртоқлашишда давом этмоқдалар.

Лале УЛУЧ, Босфор университети, Истанбул, Туркия

— Мен ушбу илмий конгрессга таклиф этилганим учун бу илмий конгресснинг барча ташкилотчиларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Менинг тадқиқотларим асосан Ҳазрат Алишер Навоийнинг Истанбул кутубхоналари, Тўпқопи саройи музейи, Истанбул университети, Сулаймония кутубхонасида сақланаётган асарлари нусхаларидаги нафис безакларни ўрганишга йўналтирилган. Истанбул кутубхоналарида араб алифбосида яратилган китобат санъатининг жуда кўп бебаҳо дурдоналари сақланади. Мен ўз маърузамни ушбу буюк шоирнинг ўзбек халқи маданий меросига қўшган бебаҳо ҳиссасига бағишлайман.

Бошқа янгиликлар