АсосийJamiyat

​Тошкент шаҳрида юз берган 2 та ёнғин юзасидан ахборот берилди

'​Тошкент шаҳрида юз берган 2 та ёнғин юзасидан ахборот берилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ 16 май куни пойтахтда содир бўлган 2 та ёнғин ҳолати юзасидан ахборот берди.

Шу куни соат 09:05 да Юнусобод тумани, А.Темур шоҳ кўчаси, 95А-уйда “Nexia-2” русумли автоуловнинг орқа юкхона қисми ҳамда ёнида турган “ГАЗ-5201” русумли автоуловни кузов қисми ёнган.

Айни дамда ёнғиннинг тахминий сабаби аниқланмоқда.

Кеч соат 21:49 да Бектемир тумани, Бектемир кўчаси 24 уйда 4 кв.метр майдонда уй жиҳозлари ёнган.

Ёнғиннинг тахминий сабаблари сифатида электр симларининг қисқа туташуви кўриб чиқилмоқда.

Бошқа янгиликлар