2017 йилнинг 16 май куни интернет тармоқларда мудҳиш ЙТҲ оқибатида аёл ҳалок бўлгани ва унинг шахси аниқланмаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
13 май куни соат 09.00 ларда Сергели тумани, ТХАЙ кўчаси бўйлаб, Янги Қўйлиқ кўчаси томонидан Хонобод кўчаси томонга бошқариб, “Volvo” русумли автоулов хайдовчиси “Қўйлиқ-6” автобус бекати қаршисида шахси номаълум, осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 45-50 лардаги аёл пиёдани уриб юборганлиги, натижада, аёл касалхонада вафот этганлиги ҳақида маълумот берилган эди.
Ушбу ҳолат бўйича 14 май куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган ҳаракатлар натижасида, ушбу аёл 1957 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Беруний қишлоқ фуқаролар йиғинида доимий рўйхатда турувчи Бабанова Дилбар Сармоновна эканлигини маълум қилинди.






