Колумбиянинг курорт шаҳри бўлган Картахенда уч маротаба портлаш бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Ҳар уч портлаш миллий кема қурилиши корхонасида бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди. Ҳукумат бўлиб ўтган воқеани текширмоқда. Ҳозирча бу террорчилик ҳужуми ёки кемасозлик заводидаги авария ҳолати эканлигига аниқлик киритилмоқда.






