2017 йилнинг 17 май куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси в.в.б. Х.Холматов раислигида жамият таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлари иштирокида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Х.Холматов 2017 йилнинг 12 ва 13 май кунлари ўтказилган йиғилишларда берилган топшириқларнинг ижроси тўғрисида ҳар бир автобус корхонаси раҳбарининг ҳисоботини тинглади. Автобус корхонаси раҳбарларига ишни тубдан яхшилаш ва фидокорона меҳнат қилиб ўзини кўрсатиш учун раҳбарларга берилган 10 кунлик муддатдан 5 куни ўтиб кетганини, ўтган вақт давомида сезиларли ўзгаришлар бўлмаганини танқид қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида ижобий ўзгаришлар қилиш ва аҳолининг розилигини олиш учун автобус корхоналари раҳбарларига берилган ўн кунлик муддатдан 5 куни қолганлигини таъкидлаб, ўтган 5 кун давомида ишни яхши томонга ўзгартирмаган раҳбарларни огоҳлантирди.






