АсосийJamiyat

​Наманганда 15 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди

'​Наманганда 15 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди'ning rasmi

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остида Наманган, Норин, Мингбулоқ ва Косонсой туманларидан 15 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.

Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва саховатпешалик каби халқимизга хос олижаноб фазилатларнинг яна бир ифодаси бўлган мазкур тадбир вилоят ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда келин-куёвларнинг ота-оналари, дўсту ёрлари, меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тўй маросимида ёш оилаларга Президент совғаси – мебеллар тўплами, вилоят ҳокимлиги ва бошқа ҳомий ташкилотларнинг туҳфалари ва никоҳ гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.

Бошқа янгиликлар