АсосийJamiyat

​Асака туманидаги “Тантана” тўйхонасида 21 боланинг суннат тўйи ўтказилди

'​Асака туманидаги “Тантана” тўйхонасида 21 боланинг суннат тўйи ўтказилди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Асака тумани марказидаги “Тантана” тўйхонасида Асака, Шаҳрихон, Балиқчи ва Олтинкўл туманларидан 21 боланинг суннат тўйи ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, туманлар ҳокимликлари ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тантанада тўй болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Тўй болалар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.Болажонларга вилоят ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотларнинг совғалари, Халқ банки томонидан ҳисобига 1 миллион сўмдан маблағ қўйилган омонат дафтарчалари топширилди.

Бошқа янгиликлар