Торонто шаҳри аҳолиси ғаройиб воқеадан ҳайратга тушди, автоҳалокат туфайли оламдан ўтган аёл тобутда фарзанд кўрди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Нашрнинг хабар беришича, аёлнинг етти ойлик ҳомиласи бўлган. У шахсий автомобилини бошқариб, касалхонага кетаётганда бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасига дучор бўлди. У инсон ҳаёти учун хавфли бўлган – бош-мия ва кўкрак қафаси жароҳатини олди. Шифокорлар аёл ва ҳомиланинг вафот этганини қайд этишди. Аёлнинг жасади касалхона ўликхонасидаги музлаткичда 17 соат, уйида эса 6 соат сақланди. Уни дафн этишаётганда тобут ичидан чақалоқнинг йиғиси эшитилди. Дафн бюроси ходимлари қабрга туширилган тобутни тепага кўтариб, очиб кўришганда уларнинг кўзи тирик чақалоққа тушди, у қиз бола эди. Шифокорлар ҳомиланинг қандай қилиб кислородсиз тирик қолганига изоҳ беролмади. Ҳозирда қизалоқ махсус инкубаторда сақланмоқда.