​Тошкентнинг бир қатор туманларида фоҳишахоналар фош этилди

ЖАМИЯТ 22.05.2017, 10:19
Теглар: Тошкент, фоҳиша
​Тошкентнинг бир қатор туманларида фоҳишахоналар фош этилди

Шаҳримизнинг бир қатор туманларида Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошкармаси ходимлари томонидан “Орият” тадбирлари ўтказилган бўлиб, унинг натижасига кўра бир қатор фохишахона сақлаш жиноятлари фош этилди.

Хусусан, 2017 йилнинг 12 май куни соат 23 ларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Яшнобод тумани ҳудудида фуқаро Мархамат Нишонова 100.000 сўм эвазига фуқаро “А” ва “Б” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

13 май куни соат 23 ларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Олмазор тумани ҳудудида фуқаро Маъруф Хакимов 50 АҚШ доллари эвазига фукаро “М” ва “А”ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

14 май кунига ўтар кечаси соат 01 ларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Юнусобод туманида муқаддам фохишахона ташкил этиш жинояти содир этганлиги учун судланган фуқаро БОЛИБЕК БОБОБЕКОВ 100.000 сўм эвазига фуқаро “М” ва “А” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

2017 йил 18 май куни соат тахминан 08:20 ларда, фуқаро Руслан Ножкин ғаразли ва бошқа паст ниятларда, Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган ўз хонадонида фоҳишахона сақлаб, 40.000 сўм пул эвазига фуқаролар “К” ва “М” ларга жинсий алоқа қилишларига шароит яратиб берганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан туман ИИБлари ҳузуридаги Тергов бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми, яъни (фохишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда болаларни ўғирлаб кетилаётгани ҳақида видео тарқалди. Ўқувчиларни нега машинага тиқишмоқчи бўлишгани очиқланди (видео)

04.02.2023, 10:15

Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...
Тошкентда "дом" олдида турган "Captiva" ёниб кетди (видео)

01.02.2023, 09:52

Тоўкентда "Captiva" ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ...
Тошкент вилоятида хизмат қилаётган 20 ёшли аскар вафот этди. Ҳолат бўйича текширув бошланди (видео)

17.01.2023, 12:04

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 20 ёшли йигитнинг вафот этгани юзасидан хабар тарқалди.Маълум қилинишича, 12 январь куни...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
+9.97°
Валюта курси
11408.02
USD 16.79
12236.24
EUR -163.11
148.94
RUB 0.04
1