Паркур (Олимпия ўйинлари ҳисобига киритилмаган спорт тури) ишқибозларидан бири бўлган Хитойнинг Чэнду шаҳрида яшовчи йигит ўзи тушган метро поездини қувиб етди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Маҳаллий коллежлардан бирида ўқийдиган Хоу Жуну исмли йигит метро бекатларидан бирида тушиб, юқорига чиқди, 800 метрли Chongqi Lu ва Dongmen Qiao метро бекатлари оралиғини икки дақиқада бетон деворлардан сакраган, ерда думалаган ҳолда босиб ўтиб, кейинги метро бекатида ўзи тушган поездга қайтадан ўтирди.
Хоу бундай натижага эришишга уни 2014 йилда Лондон шаҳрида ўзи тушган метро поездини қувиб етиб, қайтадан минган британиялик чопқир йигит илҳомлантирганини гапириб берди.
У мазкур ҳолат акс этган воқеани ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.
23.12.2022, 20:25
20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...14.12.2022, 10:23
Россия ҳудудига, хусусан, Шарқ минтақаларида ғайритабиий совуқлар яқинлашмоқда. Шунингдек, Хитой, АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлар аҳолиси нолдан паст ҳароратдан азият чекади. Бу ҳақда "24-канал"...12.10.2022, 11:42
Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...01.09.2022, 13:07
Хитойнинг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳри COVID-19 эпидемиясининг маркази деб эълон қилинди. Маълумотларига кўра, шаҳарда карантин жорий қилинган.Кечки соат олтидан кейин Чэнду кўчаларида комендантлик соати...