1

​Озодбек Назарбеков: Демократия — иштонни ечиб саҳнага чиқиш, дегани эмас

ШОУ-БИЗНЕС 22.05.2017, 12:36
Теглар: Хонанда, Озодбек Назарбеков
​Озодбек Назарбеков: Демократия — иштонни ечиб саҳнага чиқиш, дегани эмас

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков баъзи эстрада хонандаларининг саҳнага очиқ-сочиқ кийиниб чиқишига муносабат билдириб, бу каби ҳолатлар олдини қандай олиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Sayyod.com» нашрига таяниб, «Daryo.uz» хабар берди.

«Санъаткорларнинг очиқ-сочиқлиги ва яланғочлашиб кетаётганига фақат маърифат билан курашиш керак, бошқа йўли йўқ. Зўрлик билан тақиқлаб бўлмайди. Тақиқласа ҳам, тўғри тушунмаётган ҳолатлар, ‘Демократик давлатда яшаётгандик-ку’ қабилидаги эътирозли вазиятлар бўляпти», — деди Озодбек Назарбеков.

«Тўғри, лекин демократия экан деб, ўз синглингни қўшнингни синглисига эрга бермайсан-ку, чек-чегара бўлиши керак-ку. Демократия ҳам менталитетдан келиб чиққан ҳолда, қадриятларни сақлаган ҳолатда бўлиши керак. Демократия — иштонингни ечиб, саҳнага чиқавер, дегани эмас», — деди хонанда.

«Ҳар миллатнинг ўз ранги, дунёқараши, тушунчалари ва талаблари бор. Қадриятларисиз миллат ўзини йўқотади. Агар тараллабедодлик қилишга қўйиб берилса, бутун бошли миллат ўз рангини, ўзини йўқотиши мумкин», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.

Шарҳлар

"Ҳақлигимни миллион фоиз биламан" — Озодбек Назарбеков дўппи муҳокамасига муносабат билдирди

21.12.2021, 10:56

Бир муддат аввал Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20 декабрь куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан учрашгани ҳақида ёзгандик.Ушбу учрашувдан сўнг, вазир бир гуруҳ...
Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз – Озодбек Назарбеков

20.12.2021, 21:48

Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20-декабр куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ижтимоий тармоқларда вазирлик ходимларининг дўппи кийиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича...
Байрамлар бизники каби тинч бўлган заминга ярашади – Маданият вазири Республикада ўтказилаётган фестиваллар ҳақида гапирди

30.05.2021, 13:40

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг турли минтақаларида фестивал ва концерт дастурлари ўтказилмоқда. Мисол учун Андижонда ёшлар фестивали, Наманганда гуллар фестивали, Бухорода ипак ва зираворлар фестивали. Ўзбекистон Республикаси...
Озодбек Назарбеков халқдан отаси ҳаққига дуо қилишларини сўради (видео)

24.04.2021, 15:06

Маданият вазири Озодбек Назарбеков отасининг тоби йўқлигини айтиб ижтимоий тармоқларда видеомурожаат йўллади."Ҳақиқатдан ҳам отамизнинг бироз тоблари йўқ. Aллоҳга шукрки, кечагидан анча яхши томонга ўзгариш бўлди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1