2017 йил 20 май куни соат тахминан 11:30 да бошқарувида «Спарк» русумли автоулов бўлган ҳайдовчи иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Ҳайдовчи Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, белигиланган тезликни ошириши оқибатида бошқарувни йўқотган ҳолда, йўл четига чиқиб кетиб, автоуловни бетон ариққа урган.
Йўл транспорт ҳодисасидан олинган тан жароҳатлари оқибатида ҳайдовчи шифохонага боришда вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







