АсосийShou-biznes

​“Мафтунингман-2” машҳур қиёфаларсиз суратга олинади

'​“Мафтунингман-2” машҳур қиёфаларсиз суратга олинади'ning rasmi

12 майдан бошлаб ишчи номи “Мафтунингман-2” бўлган фильмни суратга олиш ишлари бошлангани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

“Dono Productions” кинокомпанияси томонидан қўл урилган навбатдаги йирик кино лойиҳада машҳур чеҳралардан фойдаланилмаяпти. Бу кинокомпания томонидан катта таваккалчиликка қўл уриш бўлсада, киноижодкорларнинг бундан кўнгиллари ҳотиржам.

“Мафтунингман-2” фильми орқали янги қиёфаларни кашф этишни мақсад қилганмиз. "Таваккал қилмаган байрам қилмайди" дейишади. Бу борада ўзимизга яраша режаларимиз бор”, дейди “Dono Productions” кинокомпанияси директори Қобулжон Аҳмедов.

Фильмнинг иккинчи режиссёри Дилбар Юсупова билан боғланганимизда, у фақатгина фильмнинг бош қаҳрамони ролига “Иснод” картинаси орқали танилган янги чеҳра Шоҳруҳ Ҳамдамов ҳам фильмга жалб қилинганлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ёз ойларида “Мафтунингман-2” фильмига кастинг эълон қилинган ва актёрлар танлови бутун мамлакат бўйлаб, ҳар бир вилоят марказида ташкил этилганлиги ҳақида хабар бергандик. Кастингда жами 2 000 нафар номзод қатнашган.

Актёрлик маҳоратини исботлай олган номзодлар фильмда иштирок этмоқда. Суратга олиш ишлари республика бўйлаб амалга оширилади. Постановкачи режиссёр – Абдувоҳид Ғаниев.

Айни дамда фильмнинг суратга олиш ишлари Хивада давом этмоқда. Фильмнинг дастлабки Бойсунда бўлиб ўтган илк суратга олиш ишлари эса якунланган.

Қуйида эътиборингизга Бойсунда бўлиб ўтган суратга олиш жараёнидан видеоролик ҳамда Хоразмдан фотосуратлар тақдим этамиз.











Бошқа янгиликлар