АсосийSavol-javob

​Иш ҳақидан коммунал тўлов учун ушлаб қолиш мумкинми?

'​Иш ҳақидан коммунал тўлов учун ушлаб қолиш мумкинми?'ning rasmi

Қизим болалар мурувват уйида ҳамшира бўлиб ишлайди. Биз коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб борамиз. Қарздорлик бўлмаса-да, қизимнинг иш ҳақидан коммунал тўловларга деб ҳар сафар 10 фоиздан ушлаб қолишади. Шу мумкинми?

М.Шамсиева

Т.ХАЙДАРОВ, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги бош бошқарма бошлиғи:

— Меҳнат кодексига мувофиқ, муайян малака бўйича ишни ҳақ эвазига бажариш келишуви ҳисобланган меҳнат шартномасига асосан ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартлари, хусусан меҳнат ҳақининг миқдори белгиланади.

Умумий қоидага кўра, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса суднинг қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, ходимнинг розилигидан қатъий назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳолатлар Меҳнат кодексининг 164-моддасида белгиланган бўлиб, лекин унда коммунал тўловлари учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш белгиланмаган.

Мазкур тартиб-қоидаларни инобатга олиб шундай хулоса қилиш мумкинки, иш берувчи ходимнинг ёзма розилигисиз коммунал хизматлари учун тўловларни меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга ҳақли эмас.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар