1

​Буюк Британияда террорчилар учун ўлим жазосини қўллаш муҳокама этилмоқда

ДУНЁ 24.05.2017, 11:16
Теглар: Суд, Жазо
​Буюк Британияда террорчилар учун ўлим жазосини қўллаш муҳокама этилмоқда

Қўшма Қиролликнинг мустақил партиясида террорчилар учун ўлим жазосини қўллашни яна тиклаш фикри билдирилди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.

Бу ҳақда партия аъзоси Женис Эткинсон маълум қилди.

“Биз айни пайтда уруш ҳолатида турибмиз, аммо ҳарбийларимиз жиноят ва террорнинг устидан ғалаба қозона олмаяпти. Мен сиёсатчиман, мазкур муаммонинг ечимини топиш учун фақатгина қарорлар қабул қила оламан. Вазиятдан келиб чиқиб, террорчилик жиноятлари учун ўлим жазоси қўлланишини эълон қилишимиз лозим. Касални даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул”, деди у.

Женис Эткинсоннинг сўзларига қараганда, фракция ўлим жазосини қайта қўллаш учун референдум ўтказишни кўзда тутган.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни, америкалик хонанда Ариана Гранденинг Манчестерда бераётган концертида рўй берган портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 120 нафарга яқин одам яраланди. Мазкур теракт жавобгарлигини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди.

Шарҳлар

Тошкентда 100 нафар одамни алдаб, 55 нафарини хорижга юборган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди (видео)

30.11.2022, 21:19

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 100 нафар жабрланувчини ишончига кириб, қарийб 550 миллион сўмни талон тарож қилган 3 нафар судланувчига оид жиноят иши...
Нукус воқелари бўйича бўлиб ўтаётган судда асосий айбдор Даулетмурат Тажимуратов Қуръони Каримни келтиришни сўради

28.11.2022, 12:43

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши...
Тошкентда ичимлик рекламасида беҳаё ҳаракатлар қилганлар жаримага тортилди (видео)

27.10.2022, 19:44

Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг беҳаё ҳаракатлари акс этган видео тарқалиб кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда...
Тошкентда 18 ёшли қизни бўғиб ўлдирган йигит 12 йилга қамалди (видео)

18.10.2022, 13:41

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг очиқ суд мажлисида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбланган, 1999 йилда туғилган жиноятчи оид суд иши кўриб чиқилди,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1