АсосийJamiyat

​Самарқандда ичкилик оқибатида жиян ўз амакисини пичоқлаб ўлдирди

'​Самарқандда ичкилик оқибатида жиян ўз амакисини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Самарқанд шаҳри Фарҳод қўрғонида яшовчи икки қариндош биргаликда спиртли ичимлик ичишиб, ўзаро жанжаллашиб қолишади.

Оқибатда жанжал шу даражага етадики, 1985 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган, А.Б амакиси бўлган 1973 йилда туғилган Р.Бнинг кўкрак ва қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказади.

Натижада Р.Бга касалхонада тиббий муолажалар кўрсатилишига қарамай шу ерда вафот этади. Муштумзўр А.Б эса кўп ўтмай ички ишлар ходимлари томонидан ушланган, деб ёзади ИИВ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар