Экспертларнинг фикрича, энди муҳожирлар эмас, балки Франция фуқаролари уларга мослашади, деб хабар берди Mir24.tv нашри.
Эндидан бошлаб, Франция мактабларида анъанавий Европа тиллари билан бир қаторда араб тили ҳам ўргатилади. Бу йил Франциянинг 392 та бошланғич мактабида синов тариқасида араб тили дарси ўтилади.
Экспертларнинг фикрича, бундай чора-тадбирнинг қўлланиши туфайли муҳожирлар эмас, французлар уларга мослашади. Янги президент Эммануэл Макрон раҳбарлиги вақтида араб тили янадан машҳурликка эришиши таъкидланди. Мутахассисларнинг маълумот беришича, Фрацияда 7 миллион нафаргача ислом динига эътиқод қилувчи аҳоли яшайди. Илгари Франция мактабларида ўқийдиган ўқувчилар хоҳишларига кўра, Европа тилларидан бирини ва турк тилини ўрганишар эди. Араб тили эса ўз маданиятини, тилини унутмаслик, тарихий ватанидан узилиб қолмаслик учун фақатгина муҳожирларнинг фарзандларига ўргатилган.