Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 28 апрелдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида 2016-2017 ўқув йилини якунлаш ва “Хайр мактаб - салом коллеж” тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ шу йилнинг 25 май куни республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида “Хайр, мактаб – салом, коллеж!” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилади.
Тадбир давомида мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-онасини маънавий рағбатлантириш таълим-тарбия сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Хусусан, “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси”, “Намунали она”, “Жонкуяр бобо”, “Меҳрибон буви”, “Ташаббускор буви” каби номинациялар ҳамда Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимлари ва мактаб директорлари номидан ташаккурнома билдирилади.