АсосийDunyo

​Японияда “фазовий сичқонлар” дунёга келди

'​Японияда “фазовий сичқонлар” дунёга келди'ning rasmi

Япониянинг физика-кимё тадқиқоти Институти лабораториясида илк “фазовий сичқонлар” дунёга келди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Мазкур тадқиқот натижалари ҳақидаги мақола Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди. Тадқиқотнинг ўзига хос томони шундаки, сичқонлар 9 ой мобайнида музлатиб қўйилган биологик материал ёрдамида дунёга келди. Уларнинг номи “фазовий” бўлгани билан соғлиги жиҳатдан оддий сичқонлардан деярли фарқ қилмайди.

Профессор Терухико Вакаяманинг сўзларига қараганда, тадқиқот ўтказишдан асосий мақсад фазода озиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сунъий уруғлантириш орқали ҳайвонларни кўпайтириш имкониятини текшириш бўлган. “Агар одамлар узоқ муддат давомида фазода яшайдиган бўлса, улар мол гўштини ейишни хоҳлаб қолишлари мумкин. Биз ўтказган тадқиқот бу ишнинг имкони бор йўқлигини аниқлаш йўлидаги илк қадам бўлди”, деб маълумот берди профессор.

Бошқа янгиликлар