Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида худкуш-террорчи томонидан иккита бомба ишга туширилди, деб хабар берди Rg.ru нашри.
Портлаш оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлди, ўнта одам, шу жумладан беш нафар полициячи яраланди. Портлаш Жакарта шаҳрининг шарқий қисмида жойлашган автобус бекатида содир бўлди. Бомбалар беш дақиқа фарқ билан портлади. Ҳалок бўлган полициячилар навбатчиликда бўлиб, одамларни қўриқлаётган эди. Индонезиядаги транспорт объектларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.