1

​Бразилиядаги тартибсизликлар оқибатида 7 та вазирлик биноси зарар кўрди

ДУНЁ 25.05.2017, 11:56
Теглар: ​Бразилия
​Бразилиядаги тартибсизликлар оқибатида 7 та вазирлик биноси зарар кўрди

Бразилия пойтахтида чоршанба куни рўй берган тартибсизликлар оқибатида етти вазирлик биноси жиддий зарар кўрди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Намойишчилар режалаштириш, соғлиқни сақлаш, молия, маданият, меҳнат, фан ва техника, қишлоқ хўжалик вазирликларининг биноларини вайрон қилди. Номлари келтирилган вазирликларнинг баъзиларига ўт қўйилди.

Ҳукумат вазирлик ходимларини тўлиқ эвакуация қилди. Айни пайтда вазирликлар биносини 1,5 минг нафар ҳарбий аскар қўриқламоқда. Мамлакат хавфсизлик хизмати вазирлиги берган маълумотга кўра, тартибсизликда айбланган тўрт киши қўлга олинган.

Чоршанба куни Бразилия президенти Мишел Трамерга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Намойиш қатнашчилари президентнинг истеъфога чиқишини ва муддатидан илгари президент сайлови ўтказишни талаб қилди. Мазкур норозилик намойишида 150 минг нафарга яқин одам иштирок этди.

Шарҳлар

Бразилия ва Аргентина ягона валютага ўтмоқда

23.01.2023, 11:44

Бразилия ва Аргентина расмийлари умумий валюта яратиш устида иш бошлайдилар, деди икки мамлакат президентлари Луис Инациу Лула да Силва ва Алберто Фернандес. "Биз умумий Жанубий Америка...
Бразилияда январь ойи охирига қадар фавқулодда ҳолат эълон қилинди (видео)

09.01.2023, 10:21

Бразилия президенти Луиз Инациу Лула да Силва норозилик намойишлари туфайли мамлакат пойтахтида январь ойи охиригача фавқулодда ҳолат эълон қилди. Шунингдек, у тартибсизликларни келтириб чиқарганларни жазолашга...
Пеле оиласи билан хайрлашди. Бразилия футбол қиролининг дафн маросимига тайёргарлик кўрмоқда

27.12.2022, 09:31

Бразилиялик футбол қироли Пеленинг аҳволи ёмонлашди. У аллақачон оиласи билан хайрлашди.Тадбиркор Франк Холиднинг айтишича, Пеленинг аҳволи оғир. “Касалхонада бўлишда давом этаётган Пеле оиласи ва дўстлари...
Жавлон Ваҳобов Бразилия вице-президенти Гамильтон Мураога ишонч ёрлиқларини топширди

06.06.2022, 11:41

Ўзбекистоннинг АҚШ ва Бразилиядаги (ўриндошлик асосида) Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жавлон Ваҳобов Бразилия вице-президенти Гамильтон Мураога ишонч ёрлиқларини топширди.Ушбу тадбир муносабати билан Бразилия президенти саройида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1