Ричмондда яшовчи нигериялик Аджибола ва Адебойя Тайво 11 май куни уч ўғил ва уч қизнинг ота-онаси бўлишди. Кесарча кесиш орқали туғруқни 40 нафар шифокор қабул қилди.
Шифокорларнинг гувоҳлик беришича, 30-ҳафтада дунёга келган барча болаларнинг аҳволи яхши ва ривожланишда давом этмоқда, бироқ уларга тиббий кузатув лозим.
Онани ўтган ҳафтада туғруқхонадан чиқаришди.
Чақалоқларнинг энг кичиги туғилганда 500 грамм, энг каттаси эса —1 килодан ошиқ бўлган.
Олти боланинг бир пайтда туғилиши бу жуда камёб ҳодиса. Улар туғилган туғруқхонада бу ҳолат биринчи бор юз берди. АҚШ тиббиёт вакилларининг маълум қилишларича, 2015 йилда мамлакатда 4 миллион чақалоқ дунёга келди, шундан 24 тасида тўрт ва ундан кўп бола туғилган.