​Рамазон тайёргарлиги учун баъзи маслаҳатлар

ҲИДОЯТ САРИ 26.05.2017, 15:51
Теглар: Муборак Рамазон
​Рамазон тайёргарлиги учун баъзи маслаҳатлар

Ислом ва бошқа динларда рўза, Яратганга ибодатларнинг энг муҳими бўлиш билан бирга, инсон саломатлиги учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Бир ойлик рўза тутиш жараёнида инсон организмида моддалар алмашинуви тизими дам олади.

Энергия ҳосил қилиш учун организмдаги тўпланиб қолган ёғлар ишга тушади. Шу билан бирга, биз кунлик егулигимизни қадрига етишни ва очликка сабр қилишни ўрганамиз. Ҳаттоки кўпчиликка рўзадан кейин овқатларнинг таъми ҳам бошқача – мазали туюлади. Рўза ― бу Роббимизнинг бизга туҳфаси ва биз бу жараёнга алоҳида аҳамият билан қарашимиз лозим бўлади. Рамазонда соғлом турмуш тарзига эришиш учун бироз тайёргарлик ҳам керак бўлади. Келаётган ой учун аввалдан тахминий «меню» тузиб, керакли нарсаларни сотиб олишни бошлаш керак. Шунда сиз Рамазоннинг бошиданоқ ўзингиз истаган таомни сизга қулай шароитлар билан тайёрлашингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари, олдиндан менюни тайёрлаш сизнинг вақтингиз ва кучингизни тежайди. Ҳозирданоқ кофе, газланган ичимликлар, умуман, таркибида кофеин мавжуд ичимликларни камайтириш мақсадга мувофиқ. Шунда Рамазонгача секин-секин бунга ўрганасиз. Шу билан бирга, организмда намликни сақлаб туриш учун 8-10 стакангача сув ичишингиз мумкин.

Рамазон – озиш фурсати эмас. Бу – сокинлик, хотиржамлик ойи. Агар ўтган йили соғлигингиз билан муаммолар бўлган бўлса, албатта, шифокорга бориб, олдиндан овқатланиш тарзини қандай ташкил қилиш борасида маслаҳатлашинг.

Уйқу, машғулотлар, иш вақтларининг ҳам тартибли бўлишига аҳамият беринг. Гимнастика ҳам жуда яхши фойда беради. Агар сиз барча фаолиятларингизни тартибга сола олсангиз, Рамазон ойи давомида тетик ва бардам бўласиз.

Рамазон ойида овқатланиш тартибида қуйидагиларга аҳамият беринг:


• Мева ва сабзавотлардан имкон қадар кўп фойдаланинг, ҳамиша дастурхонингизда бўлсин.

• Саҳарлик пайтида жудаям шошилиб овқатланишдан сақланинг.

• Кундузи чанқамаслик ва бош оғриғидан қочиш учун кўпроқ суюқлик (масалан, янги мева шарбатлари) ичинг.

• Чой, кофе, кола кабиларни 2 стакандан ортиқ ичманг. Улар уйқуни қочириш билан бирга, организмдан суюқлик кетиб қолишига сабаб бўлади, бу эса дармонсизликка олиб келади.

• Бадантарбия қилинг. Фаол қон алмашинувини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Эрталабки ва кечки сайр ҳам жуда фойдали.

• Ухлаш тартибингизга эътибор қилинг. Бу кун давомида ўзингизни яхши ҳис қилишга ёрдам беради, айниқса, ишлайдиган ва ўқийдиганлар учун бу жуда аҳамиятли. Кам ухлаш асабийлик, бош оғриғи ва овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

• Тушдан сўнг бироз ухлаб олиш ҳам фойдали. Бу сизни тетиклаштиради ва ифтор вақтигача куч бағишлайди.

• Саҳарлик. Албатта, қуёш чиқишидан олдин саҳарлик қилинг. Уйқу бузилиши туфайли саҳарликдан воз кечманг. Шунингдек, бу нонушта қувват манбаи бўлишига ҳам эътибор беринг.

Манба: www.musulmanka.ru

Шарҳлар

Қадр кечаси учун 27 тавсия

11.06.2018, 14:50

Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.Барча мўминлар...
Бугун қадр кечаси: энг буюк тун

11.06.2018, 14:39

Болалигимда, бир сеҳрли кечада лайлак учиб келиши, у учиб ўтаётганда инсон нимани ушласа, ўша нарса олтинга айланиб қолиши ҳақидаги ривоятни эшитганимдаги ҳайрат ва ҳаяжонни ҳозир...
Қадр кечаси: фазилатлари ва аломатлари

07.06.2018, 15:49

Рамазон хусусида биз бандаларга учта мағфират ваъда қилинди. Дастлабкисида “ким Рамазон рўзасини имон ва ажр умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дейилган. Кейингисида “Ким...
Рамазон ойида бўлган тарихий ҳодисалар

21.05.2018, 11:27

Рамазон ойида жуда катта тарихий воқеалар содир бўлган. Шу ўринда muslim.uz нашри улардан айримларини санаб ўтди:Милодий 610 йили, ҳазрати Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қирқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1