Сурхондарёлик божхоначилар наркотик моддаларни яширинча олиб ўтишда навбатдаги “инновация”ни фош этишди.
“Уддабуронлар” автомобиль олд ўриндиғи ғилофининг пастки, кўз илғамас қисмига “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ёпиштириб қўйишган. Сиртдан қаралганда эса, бу шунчаки ғилофдаги доғдек таассурот қолдиради.