1

​Америкалик қиз автомашинасини ўғридан тортиб олиш мақсадида капотга сакради (Видео)

ДУНЁ 26.05.2017, 16:24
Теглар: Авто, Видео, АҚШ, Қиз
​Америкалик қиз автомашинасини ўғридан тортиб олиш мақсадида капотга сакради (Видео)

Американинг Висконсин штатида яшовчи Мелисса Смит автомашинасини ўғри олиб қочаётганини кўргач, капотнинг устига ўзини отди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Мазкур воқеани автоёқилғи қуйиш шаҳобчасидаги камера видеога олди. Унда қиз машинадан тушиб, ёқилғи қуймоқчи бўлганда, ўғри яширинча келиб рулга ўтиргани, уни ҳайдаб қочмоқчи бўлгани ва қиз ўғридан машинасини тортиб олмоқчи бўлиб, капот устига сакрагани акс этган. Ўғри қизни капотдан тушириш учун автомашинанинг ойна тозалагичини ишга солди. Бироқ буни фойдаси йўқлигини кўриб, ўзи автомобилдан сакраб тушиб, бошқа машинада қочиб кетишга муваффақ бўлди.

“Мен бу ҳаракатни ўзим сезмаган ҳолда, беихтиёр амалга оширдим. Қанчалик хавф-хатар остида қолганимни энди тушуняпман, бу ақлга сиғмайдиган иш”, деди Смит The Independent нашрига берган интервьюсида.


Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1