АсосийShou-biznes

​Ўзбекистонлик киноижодкорлар Канн кинофестивалида қатнашмоқда (Фото)

'​Ўзбекистонлик киноижодкорлар Канн кинофестивалида қатнашмоқда (Фото)'ning rasmi

Кинематографияни ривожлантириш марказининг кўмаги остида, Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти талабаси, ёш режиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган «У» номли қисқа метражли фильм 70-Канн Халқаро кинофестивалига тавсия қилингани ва фестивалнинг қисқа метражли фильмлар бурчагида (Short Film Corner) кўплаб жаҳон киноижодкорларининг асарлари қатори намойиш қилиниши ҳақида хабар бергандик.

Айни кунларда Марказ директори Ойбек Абдушукуров бошчилигидаги, режиссёр Мухлиса Азизова ҳамда Марказнинг халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ 70-Канн Халқаро кинофестивалида иштирок этишмоқда.

Марказ директори Ойбек Абдушукуровнинг Франциянинг Канн шаҳридан тўғридан-тўғри маълум қилишича, мазкур кинофестиваль ўзбек кинематографиясини дунёга танитиш билан бирга, Марказ ва дунёнинг нуфузли хорижий кинокомпаниялар ўртасида манфаатли алоқаларни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

Эътиборингизга 70-Канн Халқаро кинофестивалида иштирок этаётган ёш режиссёр Мухлиса Азизова ва Марказ ходимларининг суратларини ҳавола қиламиз.

Бошқа янгиликлар