АсосийJamiyat

​Автомобилларни энди фақат сўмга харид қиламизми?

'​Автомобилларни энди фақат сўмга харид қиламизми?'ning rasmi

Шу кунларда ижтимоий тармоқлар ва бир қатор интернет нашрларда 1 июндан эътиборан GM Uzbekistan компанияси ўзининг автомобилларини ички бозорда фақат миллий валютада сотилиши тўғрисида Президент Қарори асос қилиб кўрсатилган маълумотлар тарқалди.

Таҳририятимизда мазкур Қарорнинг скриншот нусхаси ҳам бор:

Бироқ, GM Uzbekistan компаниясида бу хабарни тасдиқлашмади ва 1 июнь куни қайта қўнғироқ қилишимизни сўрашди. "Ўзавтоасаноат" матбуот хизмати ҳозирча изоҳлар учун очиқ эмас.

Ушбу хабарлар билан бирган бугун GM Uzbekistan компаниясининг “Фейсбук”даги расмий саҳифасида автосалонлар 29 дан 31 майга қадар инвентаризацияга ёпилиши ҳақида расмий маълумот пайдо бўлди. Бизнингча, автосалонларнинг вақтинча ёпилиши ҳам айнан мана шу қарор билан боғлиқ.

Жараённи кузатишда давом этамиз!

Бошқа янгиликлар