АсосийSport

МТЖнинг уч нафар асосий таркиб аъзоси Эрон билан ўйнамайди

'МТЖнинг уч нафар асосий таркиб аъзоси Эрон билан ўйнамайди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Таиландга қарши ўртоқлик ўйини ва Эронга қарши ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 8-тур ўйинларига 28 футболчини жалб қилгани хабар берилганди.

Sports.uz нашрининг ЎФФ матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар ҳимоячиси – Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва) ҳамда Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”) клуб машғулотларида орттириб олган жароҳатлари туфайли Таиланд ва Эронга қарши учрашувларни ўтказиб юборади.

Қайд этиш керакки, Виталий Денисов Қатарга қарши ЖЧ–2018 турнири 7-турида ҳам майдонга туша олмаганди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45 да бошланиши кўзда тутилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар