АсосийDunyo

​Туркияга парвоз қилган самолёт бортдаги жанжал туфайли Краснодарга қўнишга мажбур бўлди

'​Туркияга парвоз қилган самолёт бортдаги жанжал туфайли Краснодарга қўнишга мажбур бўлди'ning rasmi

Москвадан Туркиянинг Бодрум курорт шаҳрига парвоз қилган йўловчи лайнери бортда йўловчилардан бирининг жанжал кўтаргани сабабли Краснодарга мажбурий қўнишни амалга оширди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Москва-Бодрум рейсини амалга ошираётган самолёт бортидаги йўловчилардан бири спиртли ичимлик ичиб, ёнида ўтирган бошқа йўловчи билан урушиб, жанжал кўтариши оқибатида авиалайнер Краснодарга қўнишга мажбур бўлди.

Борт кузатувчилари эркакни тинчлантира олмагач, командир парвозни тўхтатишга қарор қилди. Самолёт Краснодарнинг Пашковский аэропортига қўнди. Жанжал кўтарган йўловчилар рейсдан олиниб, краснодарлик полициячилар қўлига топширилди. Шундан кейин лайнер ўз йўлида давом этди. Самолётнинг қайси авиакомпанияга тегишли эканлиги ҳақида маълумот берилмади.

Бошқа янгиликлар