29 май куни Москва шаҳрида кучли довул кўтарилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Секундига 22 метр тезликда эсган шамол, 600 дан ортиқ дарахтларни қулатди, реклама конструкцияларини, тўсиқларни, уйларнинг томини учириб кетди. Довул оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 140 киши тан жароҳати олди. Склифосовский номли илмий-текшириш институти директори ўринбосари Сергей Столяров тан жароҳати олган беморлар сони кўпайгани ҳақида маълумот берди. Ҳалок бўлганларнинг орасида энг ёши улуғи, бемор 86 ёшли, одинцовалик Виталий Ильин бўлиб, унинг устига дарахт қулаган. 3 ёшли химкилик қизча олган тан жароҳати оқибатида комага тушиб қолган. 14 ёшли боланинг бўйнига девор парчаси тушиши оқибатида, у ҳам оғир аҳволда касалхонага келтирилган.
Апокалипсис сегодня в Москве pic.twitter.com/jy9z9Xlg3i
— Meduza (@meduzaproject) 29 мая 2017 г.






