АсосийJamiyat

​Президент Қарори билан GM Uzbekistan автомобиллари ички бозорда сўмга сотилади

'​Президент Қарори билан GM Uzbekistan автомобиллари ички бозорда сўмга сотилади'ning rasmi

26 май куни “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди.

Қарорга кўра, “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖнинг ички ва ташқи бозорларда сотилаётган маҳсулотларига нархлар шаклланиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда “Ўзавтосаноат” АКнинг 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖнинг барча автомобиль моделларини ички бозорда миллий валюта – сўмга сотишга ўтиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

“Ўзавтосаноат” АК 2017 йилнинг 1 июнигача тузилган шартномалар бўйича енгил автомобиллар етказиб бериш ва тўловларни қабул қилиш, шартномаларда назарда тутилган қатъий шартлар ва белгиланган муддатларда тўловларни халқаро пластик карточкалари орқали амалга ошириш, ташқи бозорларни ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар турларини янада диверсификациялаш, ташқи бозорлардаги ўрнимизни мустаҳкамлаш ҳисобига экспорт ҳажмини кўпайтириш топширилди.

Қарорга кўра, компания янги рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш, бутловчи қисм ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, автомобилсозликни ривожлантириш учун зарур бўлган асосий хомашё ва материалларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш ҳисобига импортнинг улушини камайтириш ва маҳсулотлар таннархини пасайтириш топширилди.

Қарорнинг тўлиқ матни билан ЎзАда танишишингиз мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар