Хиёбонда кабутарларга нон бераётган аёл ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ўзига жалб этди, деб хабар берди Onedio.ru нашри.
У оёғидаги кабутар шаклли туфлиси билан барчанинг диққатини тортди.
Бу сирли аёл япониялик пойабзал дизайнери Киото Охатодир.
Киото кабутарлар тўла майдонда сайр қилишни хуш кўради, у сайр чоғида кабутарларни чўчитиб юбормасликка ҳаракат қилади.
У каптарларни қўрқитмаслик мақсадида кабутарни эслатувчи мазкур туфли дизайнини ўйлаб топди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари аёлнинг туфлисидан ҳайратга тушди ва шу заҳоти улар ҳам айнан шундай туфлига эга бўлишни хоҳлашди.
“Афиша Daily” интернет нашри кабутар туфлининг тайёрланиш технологиясини ўртоқлашди. Агар кўрсатилган расмлар асосида барча ҳаракатларни тўғри амалга оширсангиз, бу йил ёзда хиёбонларда сиздан замонавий одам топилмайди!