АсосийDunyo

​АҚШдаги парад пайтида асов пони уч кишини босиб кетди (Видео)

'​АҚШдаги парад пайтида асов пони уч кишини босиб кетди (Видео)'ning rasmi

АҚШнинг Висконсин штатида ҳар йили май ойининг охирги душанбасида ўтказиладиган хотира кунида асов пони томошага келган уч нафар одамни босиб кетди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Аравага қўшилган асов пони эгасининг буйруғига қулоқ солмай, томошабинлар тўдасига ўзини урди. Оқибатда уч нафар томошабин турли даражадаги тан жароҳатларини олди.

Понининг бундай ҳаракатни амалга оширишига қўрқув сабаб бўлди. У одамлар отган мушакдан ва болалар ирғитган теннис тўпидан чўчиб кетган. Ҳайвонни тўхтатишга қанча ҳаракат қилинмасин, у ўзини томошабинлар тўдасига урди. Барча жабрланганлар, шу жумладан 9 ёшли бола ҳам маҳаллий касалхонага ётқизилди. Понига ҳам мутахассислар ёрдами керак бўлди, у ветеринарга олиб борилди.


Бошқа янгиликлар