АсосийDunyo

​Қобулдаги Германия элчихонаси олдида кучли портлаш бўлди

'​Қобулдаги Германия элчихонаси олдида кучли портлаш бўлди 'ning rasmi

Афғонистоннинг пойтахти Қобул шаҳридаги Германия элчихонаси яқинида кучли портлаш бўлди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Элчихона биноси ёнида миналанган автомобиль портлаган. Портлаш маҳаллий вақт билан соат 08.30 да рўй берди. Оқибатда 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, юз нафарга яқин одам яраланди. Айни пайтда 67 нафар ярадор касалхонага ётқизилди. Аксарият бинолар зарар кўриб, уларнинг эшик, ойналари синди. Портлаш оқибатида Қобулдаги Синьхуа бюро агентлиги биноси ҳам шикастланди. Ҳозирча бирорта террорчилик ташкилоти мазкур портлаш жавобгарлигини ўз бўйнига олмади.

Бошқа янгиликлар