Аммо йигит мазкур воқеадан хафа бўлмади, аксинча шундай унутилмас кунда шундай воқеа рўй берганидан қалби қувончга тўлди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.
Канаданинг Альберт провинциясида яшовчи Стивен Мартин (Stephen Martin) севган қизи Кристин Питерс (Christine Peters)нинг ҳаво шарида учиш орзусини амалга оширди ва парвоз вақтида унга муҳаббат изҳор қилди. Аммо романтик парвознинг фожиали якун топишига бир баҳя қолди. Ҳаво шарида улардан ташқари бошқа одамлар ҳам бор эди. Шар баландликка кўтарилгач, йигит қизга турмушга чиқишни таклиф қилди ва унга узук совға қилди. Кристин йигитнинг таклифига розилик билдирди. 12 метр баландликка кўтарилган шар мувозанатни йўқотиб, дарахтларга урилди. Ҳаво шарининг бошқарувчиси уни муваффақиятли равишда далага қўндирди. Мартиннинг маълумот беришича, тирноғининг синганини ҳисобга олмаганда, бошқа тан жароҳати олмаган. У имкон бўлса, яна ҳаво шарида парвоз қилиш истаги борлигини билдирди.