Москвада банкка бомба қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берган “сохта террорчи” қўлга олинди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Бу ҳақда Москва шаҳар ички ишлар идораси матбуот хизмати маълум қилди.
Кредит ташкилотларининг вакилларидан бири полицияга қўнғироқ қилиб, номаълум
эркак банкка бомба қўйилгаи ҳақида маълум қилганини билдирди.
Воқеа жойига етиб келган полиция банк биносини синчковлик билан текширди, аммо бирорта шубҳали буюм топилмади. Полиция телефон қилган одамни қидириб топди. У пойтахтда яшовчи 36 ёшли эркак бўлиб чиқди. “Террорчи” ҳеч қаерга кетмаслик ҳақида тилхат ёзиб бергач, қўйиб юборилди. Эркак “террорчилик бўйича ёлғон хабар берганликда айбланиб”, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.