Россия президенти Владимир Путин Кремлда ўтказилган “Родительская слава” орденини топшириш маросимида йиғлаб юборган уч ёшли болани юпата олмади, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Ўн фарзандли Стригалевларнинг кенжаси тадбирни суратга олаётган фотосуратчилардан қўрққанидан йиғлаб юборди. У онасининг олдига югуриб келди, болани онаси кўтариб олди. Путин кичкинтойни тинчлантиришга ҳаракат қилди. Аммо бола йиғидан тўхтамади.
"Российская Газета" нашрининг ёзишича, бола залда ўтиргандаёқ йиғлашни бошлаган. Путин унга “Йиғлама, ҳаммаси жойида! Қарсиллатиб, гурсиллатиб болани қўрқитиб юбордик!”, деб болани тинчлантиришга ҳаракат қилди. Кремлда ўтказилган мазкур тадбир 1 июнь, “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланди. "Родительская слава" ордени серфарзанд оилаларнинг ота-оналарига топширилди.