Нидерландия ҳукумати қамаш учун маҳбуслар бўлмаганлиги сабабли2017 йилнинг август ойига қадар 5 та қамоқхонани ёпишга қарор қилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
2013 йилда юқоридаги сабаб билан 13 та ахлоқ тузатиш муассасаси ёпилган эди. Қамоқхоналар ёпилиши сабабли 2000 нафар одам ишсиз қолади, фақатгина 700 нафар ходим ишлаш учун бошқа қамоқхоналарга ўтказилади. Мамлакатда 2004 йилдан бери жиноятлар сони кескин камайиб кетганлиги туфайли қамоқхоналар бўшаб қолган. Ҳукумат маҳбуслар “тақчиллиги” муаммосини ҳал этиш мақсадида турли усулларни ўйлаб топишди. 2016 йилнинг сентябрь ойида Норвегиядан жазо муддатини ўтаётган 240 нафар маҳбус Голландияга “импорт” қилинди. Фалоият юртаётган, аммо маҳбуслар кам бўлган қамоқхоналар давлат бюджетига катта зарар келтирмоқда. Айни пайтда аҳолиси 17 миллион киши бўлган Нидерланияда 11 600 нафар одамга нисбатан (100 минг кишига 69 нафар жиноятчи тўғри келади) озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.