1. Кўк пиёзли. 2 та кўк пиёзни майдалаб тўғранг. 1 бўлак саримсоқ пиёзни эзиб, 150 гр. сметана солиб, 50 гр. майонез ҳам қўшинг. 1 чой қошиқ эзилган қалампир, туз, мурч, бир чимдим шакар сепинг-да, яхшилаб аралаштиринг. Кейин майдаланган кўк пиёзни қўшинг. Қайлани шашлик, газ печида пиширилган сабзавотлар, балиқ билан дастурхонга тортиш мумкин.
2. Райҳонли. 1-2 та райҳон баргини майдалаб тўғранг. 200 гр. майонезга 2 чой қошиқ лимон шарбати, бир чимдим шакар, туз ва қора мурч солинг. Кейин майдаланган райҳон барги қўшинг. Идиш қопқоғини ёпиб, 15 дақиқа музлаткичга қўйинг. Бу қайла товуқ гўшти ва қовурилган, газ печида печида пиширилган сабзавотлар билан бирга дастурхонга тортиш учун айни муддао.
3. Саримсоқ пиёзли. 1 та янги саримсоқ пиёзнинг кўк баргли томонини майдалаб тўғраб, бўлакларини эзинг. 200 гр. ёғсиз йогуртни ярим ош қошиқ зайтун ёғи билан аралаштиринг. Туз ва қора мурч қўшиб, саримсоқ пиёзни ҳам солинг. Қайлани музлаткичга қўйиб олинг. Уни балиқ гўшти, гўштли котлетлар билан тановул қилиш мумкин.
4. Кинзали. 3 та кинзани майдалаб тўғранг. 100 гр. ёғсиз сметанани 100 гр. оддий йогурт билан аралаштиринг. Ярим чой қошиқ кунжут ёғи, 1 ош қошиқ апельсин шарбати қўшиб, туз сепинг. Кейин майдаланган кинзани қўшиб, 15 дақиқа қопқоғи ёпиқ ҳолда музлаткичга қўйинг. Ушбу қайлани товуқ гўшти ва балиқ гўштидан газ печида пиширилган таомлар билан дастурхонга тортиш мумкин.