Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида жойлашган, ахлат тўлиб-тошган пляжни тозалаш учун кўнгиллилар 85 ҳафта вақт сарфлади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Пляж умумий ҳисобда беш минг тонна чиқиндидан тозаланди. Мазкур рақамни ҳинд адвокати Афроз Шах (Afroz Shah) тақдим этди. 33 ёшли адвокатнинг айтишича, у пляж ҳудудини қўшнилари билан 2015 йилнинг октябрь ойидан бошлаб тозалай бошлаган. Кейинчалик уларнинг сафига кўнгиллилар, маҳаллий ишчилар, мактаб ўқувчилари, ҳаттоки Болливуд юлдузлари ҳам қўшилган. Афроз бундан икки йил илгари пляж яқинидаги уйлардан бирига кўчиб келган, у бу ерда чўкиб кетиш мумкин бўлган ахлат уюмини кўриб, ташвишга тушган. Адвокат ўзининг мазкур саъй-ҳаракати учун 2016 йилда БМТ томонидан “Ер чемпиони” унвони билан тақдирланган.