Литва давлат чегараларини қўриқлаш хизмати бугундан бошлаб, Калининград вилояти чегарасида девор қуриш ишлари бошлангани ҳақида маълумот берди, деб хабар қилди Tvzvezda.ru нашри.
Литва ҳукумати жорий йилнинг охирига қадар узунлиги 44,6 километр бўлган девор қуришни кўзда тутган.
Деворнинг илк устунига Шакяй туманидаги Рамонишкес қишлоғи яқинида Литва ИИВ раҳбари Эймутис Мисюнас томонидан пойдевор қўйилади. Россия чегарасида қурилиши мўлжалланган девор Литва ҳукумати учун 1 миллион 335 минг еврога тушди.
Деворнинг баландлиги икки метрга яқин бўлиб, у металл пластинлардан ва қўшимча ускуналардан ташкил топган. Қурилиш ишларини жорий йилнинг 20 декабрига қадар тугатиш режалаштирилди.
Бундан ташқари, Литва 2020 йилга қадар Белорусь давлати билан чегара ҳудудига ҳам девор қуришни кўзда тутди.