АсосийShou-biznes

​Актёр Жавоҳир Зокиров Жасурбекнинг ота-онасига ҳамдардлик билдирди

'​Актёр Жавоҳир Зокиров Жасурбекнинг ота-онасига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг коллеждошлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани барчани ларзага солди.

Унинг ўлимидан хабардор ҳар бир юртдошимиз Жасурбекнинг ота-онасига далда сўзларини изҳор этишмоқда. Актёр Жавоҳир Зокиров ўзининг Инстаграмдаги саҳифасига ҳодиса юзасидан қайғудалигини ёзиб қолдирди:

“Жасурбек Иброҳимов билан юз берган ҳодиса миллатимиз фожиаси саналади. Ҳар биримиз бу борада ўз фуқаролик позициямизни билдириб, ҳаққоний ва шаффоф тергов ўтказалиши ҳамда ушбу ҳодисага алоқадорлар албатта жазоланишини талаб қилишимиз керак. Ўсиб келаётган авлод адолатга бўлган ишончини йўқотмаслиги керак. Кўп нарсани қўлдан бой бердик, ҳаракат қилиш вақти келди. Бутун оилам номидан Жасурбекнинг ота-онасига ҳамдардлигимни изҳор этаман”, дейди у.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар