АсосийDunyo

​Ҳиндистонда автобус ичидаги 22 нафар йўловчи тириклай ёниб кетди (Видео)

'​Ҳиндистонда автобус ичидаги 22 нафар йўловчи тириклай ёниб кетди (Видео)'ning rasmi

Ҳиндистонда автобус ичидаги 22 нафар йўловчи тириклай ёниб кетди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Фожиа Барели шаҳри яқинида, кечаси рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда автобуснинг ёнилғи солинган баки портлаб кетди.

Олов бир дақиқа ичида автобус салонини эгаллаб, салонда ухлаб ётган йўловчиларнинг қочиб қутулишига имкон қолдирмади.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни тезда ўчира олмади. Айни пайтда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.


Бошқа янгиликлар