1

​Сочида серқатнов йўлда кетаётган автомашина юкхонасидан болалар тушиб қолди (Видео)

ДУНЁ 06.06.2017, 11:06
Теглар: Видео
​Сочида серқатнов йўлда кетаётган автомашина юкхонасидан болалар тушиб қолди (Видео)

Сочи шаҳрининг серқатнов йўлларидан бирида кетаётган автомашина юкхонасидан икки нафар бола тушиб қолди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Воқеа автомобиль ҳаракатланаётган пайтда юз берди. Нашрнинг хабар беришича, автомобилни 39 ёшли аёл бошқарган, ҳозирда унга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Нима учун у болаларни юкхонага жойлаштиргани ҳозирча номаълум. Видеорегистратор орқали аёл автомашинани шаҳар марказидаги серқатнов кўчалардан бирида бошқариб кетаётганлигини, қайсидир сонияда машина юкхонаси очилиб, унинг ичидан аввал бир нафар, кейин яна бир бола тушиб қолганини кўриш мумкин. Шундан кейин орқадан келаётган машина тўхтаб, унинг ҳайдовчиси болаларни йиқилган жойларидан кўтариб олди. Уларнинг тушиб қолганини аёл дарров сезмади. Орадан маълум вақт ўтгач, воқеа жойига қайтиб келди. Маълумотларга кўра, 3 ёшли қизча йиқилиш оқибатида тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган, иккинчи болага эса ҳеч нарса қилмаган.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1